Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс ва бош мураббийи Висенте дель Боске ўртасидаги зиддаят сабаблари ойдинлашмоқда.
Аввалроқ Дель Боске Касильяс билан ўзаро муносабатлари яхши эмаслигини маълум қилган эди. El Mundo нашрининг маълум қилишича, Евро-2016 да Хорватияга қарши учрашув олдидан дарвозабонлар мураббийи Касильясдан ўйинга тушишга тайёрлигини сўрайди. Дарвозабон майдонга тушсам керак деган ўйга боради.
Ўйин бошланишига беш соат қолганида Испания радиостанцияларидан бири Касильяс хорватларга қарши учрашувнинг биринчи дақиқадан майдонга тушиши ҳақида хабар тарқатади. Дель Боске бошчилигидаги мураббийлар штаби журналистларга маълумотни айнан Касильяс маълум қилган деб ҳисоблайди ва шуб сабабли посбон захирада қолади.