Кеча "МЮ" ўйинчисига айланган "ПСЖ"нинг собиқ ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўзи сабабли Франция чемпионатининг нуфузи ортганлигини маълум қилди.
Иброҳимович парижликлар сафида 2012 йилдан бошлаб 180та ўйин ўтказди ва 156та гол урди.
"Франция чемпионатидан кўп нарса кутгандим. Лига 1 менинг менинг ва мен ўйнаган клуб савияларига тўғри келмади. Бу ҳақиқат. Мен "ПСЖ"га ўтдим ва Франция чемпионатининг нуфузи ошди. Бу борада ҳеч ким мендан ўта олмайди" - дейди Иброҳимович.