Бельгия терма жамоасининг дарвозабони Тибо Куртуа Евро-2016 чорак финалида Уэльсдан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) фикрларини изҳор қилди.
"Биз яна қайтиб келмайдиган имкониятни қўлдан чиқардик. Ақл билан иш тутишимиз керак. Биз ёшмиз ва бу таркиб билан узоқ бирга тўп сурамиз.
Афсусдамиз, чунки финалга чиқиш учун ажойиб имкониятдан фойдалана олмадик. Ўйин учун яхши режамиз бор эди. Биринчи 20-25 дақиқа устунлик қилдик, аммо кутилмаган голни ўтказиб юбордик", - дейди Куртуа.