Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Хави:«Италия термаси – «Барселона» ва «Атлетико»нинг қоришмаси»

Баҳо:
+1 | -

2012 йилги Европа чемпионати финалида испанлар Италия термасини йирик ҳисобда мағлуб этишган, ўшанда Хави ўз жамоасининг муҳим ўйинчилардан бири эди. Евро-2016нинг 1|8 финалида ҳам ушбу жамоалар ўзаро тўқнаш келишди ва унда италияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Испания термасининг тирик афсонаси мазкур ўйиндан олдин La Gazzetta dello Sport  нашрига қисқача интервью берди. Суҳбат чоғида у Антонио Конте бошчилигидаги итальянлар миллий жамоасини «Барселона» ва «Атлетико»нинг қоришмасига қиёслади.

- Италия яна Испания билан тўқнаш келади.

- Афтидан, биз бир-биримиз учун яралганмиз. Бу учрашувнинг ушбу босқичда ўтказилиши - икки жамоанинг ҳам омади келмаганидан. Бу баҳс ярим финал ёки финалга тўғри келса, яхши бўларди. Гуруҳ босқичида ҳар икки жамоа иккитадан ажо­йиб ўйин ўтказишди. Италия 3-5-2 схемасида яхши кўринади. Натижа борасида омадлари келди, дейиш мумкин. Аммо фалсафа тўғри. Антонио Конте жамоаси ажойиб тарзда ҳимояланади.

- Балки шунинг учун ҳам Италия ҳужумда илгаригидек барқарор эмасдир?

- Тўғри, ҳужумда юлдузлар йўқ. Лекин Эдер ва Грациано Пелле ҳар қандай вазиятда гол уришлари мумкин. Шунингдек, жарима зарбаларини тепадиган ажойиб футболчилар бор. Даниэле Де Росси, Андреа Барцальи, Ленардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини юқори савиядаги футболчилар.

- Шунингдек, техникаси юқори футболчилар бор. Масалан, Лоренцо Инсинье.

- Чиро Иммобилени ҳам унутмаслик керак. Бу футболчилар захирада ўтиришибди. Лекин Пелле ва Эдер жисмонан жуда кучли футболчилар. Керак бўлса, Инсинье ёки Иммобиле охирги 20 дақиқада майдонга тушишлари мумкин.

- Ўйин қандай кечади?

- Албатта, қизиқарли ўтади. Испания ташаббусга эга бўлади. Чунки италияликлар тўпни назорат қилишни ёқтиришмайди. Лекин уни қабул қилиб олишса, дарвоза томон зарба беришга имкон топадилар. Испания тўпсиз ўйнашга қийналади. Италияда эса бу борада муаммолар йўқ. Жамоалар ўртасидаги асосий фарқ ҳам шу. Италияликларнинг ўйин фалсафалари, характерлари ва ғалабага чанқоқликларини инобатга олсак, «Скуадра адзурра» Испания учун энг ноқулай рақиб. Испанлар ҳамиша Италия термасидан чўчишган. Сўнгги йилларда биз кўп ғалаба қозондик. Лекин ҳар сафар мағлубиятга яқин келганмиз. Бир сўз билан айтганда, Испанияга қийин бўлади.

- Италияга ҳам осон бўлмайди...

- Тўғри. Бир неча йиллар олдин италияликлар учун Испания билан ўйнаш осон кечарди. Лекин ҳозир бундай эмас. Мазкур учрашув икки жамоа учун ҳам оғир ўтади.

- Бу сафар Италия терма жамоасининг ҳимояси мустаҳкам кўринмоқда.

- Айни ҳақиқат. Итальянлар 0:0 ҳисобида ҳам ўзларини хотиржам тутишлари мумкин. Биз эса, аксинча. «Мовий гвардия» қўшимча вақтлар ва пенальтилар сериясидан чўчимайди. Уларнинг асаблари мустаҳкамлиги ҳақида кўп бора гапирилган. Шу боис ҳам испанлар учун Италияга қарши учрашув жуда эрта тўғри келди, деб ҳисоблайман.

- Балки бунга испанларнинг ўзлари айбдордирлар?

- Хорватияга қарши учрашувдаги мағлубият қандайдир тушунмовчилик. Агар ўша ўйинда ғалаба қозонилганида, нимчорак финалда умуман бошқа рақибга тўқнаш келардик.

- Сиз Роберто Донадони ва Чезаре Пранделли бошчилигидаги Италия термаларига қарши ўйнагансиз. Эндиликда жамоани Конте бошқармоқда. Бу вақт оралиғида қандай ўзгаришлар рўй берди?

- Уларда ўсиш кузатилди. Пранделли даврида Италия термаси сафида иқтидорли ва техник футболчилар кўп эди. 2008 йилги «Скуадра адзурра» - бу классик Италия. Яъни, ўз омадларини қарши ҳужумлардан излашарди. Энди эса, тўпни назорат қилишни ҳам қойиллатишмоқда. Албатта, Италиянинг мақсади бу эмас. Аммо шу зайл ўйнайдиган футболчилари бор. Масалан, Де Росси, Мотта, Пароло ёки Жаккеринилардан тўпни олиб қўйиш қийин. Шунингдек, бугунги Италия термасига Марко Верратти ва Клаудио Маркизиоларнинг етишмаётганини айтиб ўтиш лозим.

- Итальянлар Конте қўл остида қандай ўйнашяпти?

- Антонио «Ювентус»да қандай ишлаган бўлса, термада ҳам шу ишни қилди. Италияликлар чуқур ҳимояланадилар, тўп билан ва тўпсиз яхши ишлашади. Менимча, ҳозирги Италия - «Барселона» ва «Атлетико»нинг қоришмаси. Италия ҳамиша Италиялигича қолади. Яъни, ҳар қандай рақиб учун муаммо туғдираверади.

- Висенте Дель Боске муваффақиятсиз кечган ЖЧ-2014дан сўнг жамоани тиклагандек кўринмоқда...

- Умуман олганда, Испания Европа чемпионатларида яхши қатнашади. Биз ҳимояда барқарор ўйнаймиз, ҳужум ҳам жойида. Рақибларимиз тўпни кам қабул қилишади. Шу боис дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар кам учрайди. Муҳими - жамоавий ўйин. Таркибда икки нафар муҳим ўйинчи бор. Терма жамоа айнан ўшалар орқали қурилган. Булар - Серхио Бускетс ва Андрес Иньеста. Биринчиси тўпни назорат қилиш балансини олади. Иккинчиси эса, ҳужумларни бошлаб, барчани ортидан эргаштиради. Улар Испаниянинг энг яхши футболчиларидир.

- 2012 йили Киевда бўлиб ўтган финал ёдингиздадир?

- Албатта, бу бизнинг Дель Боске қўл остидаги энг яхши ўйинимиз эди. 2008 йилда ҳам жамоа ўта кучли бўлган. Аммо Киевдаги ўйин бош­қача кечган. Ўшанда жаҳон чемпионатидагидан ҳам кучли эдик. Италияга қарши кечган финалда биз ҳақиқий испанча ўйин намойиш қилганмиз. Якунда рақиб дарвозасига тўртта жавобсиз тўп киритганмиз.

Football.ua - А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:21, 02.07.2016.
Ўқилди: 4802 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.