Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

"Нефтчи": Навбатдаги режалар қандай ?

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров 15-тур доирасидаги “Металлург”га қарши баҳсдан сўнг жамоа аъзоларига қисқа таътил берди. “Нефтчи” футболчилари 9 июль куни иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Дукентдаги спорт базасида йиғилишади. Орадан уч кун ўтиб фарғоналиклар Тошкентда “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтишлари режа қилинган. Дукентдаги тайёргарлик жараёни 20 июльга қадар давом этади ва шу куни йиғин Тошкент шаҳрида кўчирилади. Тошкент йиғини доирасида 2 та ўртоқлик ўйини режага киритилган. Дастлаб 20 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилинади. 23 июль санасида эса Тошкентнинг “Пахтакор” футболчилари жамоамизнинг навбатдаги рақибига айланадилар.

Ўртоқлик ўйинлари:
“Нефтчи” – “Бухоро” (20 июль)
“Пахтакор” – “Нефтчи” (23 июль)

“Нефтчи” мураббийлар штаби селекция жараёнига зўр беришган. Табиийки, давралар оралиғида таркиб кучайтирилишига катта урғу берилади. Айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, тажрибали футболчи Акмал Холматов ҳам иккинчи даврадан жамоамиз шарафини ҳимоя қилишни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, мавсум аввалида таркибга қўшиб олинган Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевлар катта эхтимол билан иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади.
“Нефтчи” клубига оид сўнгги янгиликларни жамоа расмий сайти орқали кузатиб боринг!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 19:16, 02.07.2016.
Ўқилди: 6215 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.