Италия терма жамоаси ҳимоячиси Андреа Барцальи Евро-2016 чорак финалида Германия термасига учралган мағлубиятдан сўнг (1:1, пен - 5:6) фикрларини билдирди.
"Биз ҳақиқатан ҳам боримизни бериб ўйнадик. Афсуски, бугун мағлубиятга учрадик, бу мусобақада эришган ҳамма хизматларимизнинг устидан чизиқ тортади. Фақат афсус қолади ва йиллар ўтиб Италия термаси ҳалаба учун бор кучини ишга солганини ҳеч ким эсламайди.
Бу мусобақадаги натижаларимиздан завқ олаётган эдик, уни давом этишини истардик. Қаттиқ афсусдамиз", - дейди Барцальи.