Германия терма жамоаси ҳимоячиси Йонас Хектор Евро-2016 чорак финалида Италия устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.
Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида тугади, пенальтилар сериясида немисларнинг қўли баланд келди. Ғалаба келтирган пенальтини Хектор тепди.
"Ҳиссиётларимни сўз билан тасвирлаш қийин, аммо тепган тўпим дарвозадан жой олганига кўпроқ хурсандман. Кам ўйинчи қолган эди, янм кимлар тепиши керак эди. Мен бор иродамни бир жойга жамлаб, қандай бўлсада гол уришни хоҳладим.
Ҳимояда жуда яхши ўйнадик, рақибга ҳужум қилиш имкониятини бермадик. Ҳужумда унча яхши ўйнамадик. Балки қатъият етишмагандир. Италияликлар ҳам яхши ҳимояланишди", - дейди Хектор.