Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси, қўпол ўйин намойиш этиши билан ажралиб турадиган португалиялик Пепе ҳозирда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида фаолияти давомида энг кўп сариқ карточка олган футболчи эмас.
У бу борада "Барселона" ҳужумчиси, ўзидан 9 ёш кичик Неймардан ортда қолади.
Айни вақтга келиб, 2004 йилдан буён футбол ўйнайдиган Пепе ҳисобида 109та сариқ ва 6та қизил карточка бор. Неймар эса 2009 йилдан буён 114та сариқ ва 6та қизил карточка билан "тақдирланган".