Италия терма жамоаси ҳужумчиси Симоне Дзадза Евро-2016 мусобақасидан чиқиб кетган терма жамоа билан Милан шаҳрига учиб келди ва мухлислар билан мулоқот қилди.
"Биргина вазият бунгача қилинган меҳнатлар самарасини ўчириб юбориши адолатсизлик. Энди нима ҳам қила олардим. Қаттиқ афсусдаман, чунки мусобақада зўр ўйин кўрсатган эдик", - дейди Дзадза.