Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Катта тўлдириш

Баҳо:
+ | -

Айни пайт кўпчиликнинг эътибори Франция майдонлари, демакки, Евро-2016 турнирига қаратилганига шубҳа йўқ. Айнан навбатдаги қитъа чемпионати сабаб, баъзи зарур маълумот - мақолаларни беришдан озгина кечикяпмиз. Лекин бугун шундай зарурий мақолалардан бирига жой ажратиш имконини топдик. Гап кучли бешлик сирасига кирувчи Англия премьер-лигаси, Испания примероси, Германия бундеслигаси, Италия «А» серияси ва Франция элит дивизиони (лига 1)га тўлдирувчи вазифасини ҳам ўтайдиган қуйи дивизионлар якунлари ҳақида кетмоқда. Хўш, шу 5та олий мақомли чемпионат омадсизлари ўрни қандай тўлдирилди? Умуман, дебютантлар мухлисларга нечоғли таниш? Демак, иккинчи даражали лигалари бўйлаб саёҳатга марҳамат.

англия

Премьер-лига омадсизлари

18-ўрин - «Ньюкасл»

19-ўрин - «Норвич»

20-ўрин - «Астон Вилла»

Чемпионшип совриндорлари

1-ўрин - «Бернли»

2-ўрин - «Мидлсбро»

3-ўрин - «Брайтон»

Англия чемпионати тизимига кўра, ҳар мавсум АПЛнинг 3та жамоаси янгиланади. Содда айтганда, элитада 18-20-поғонани банд этган клублар ўз жойларини чемпионшипнинг кучли 3та вакилига бўшатиб беришади. Тўғрироғи, мавсум якуни бўйича чемпионшипнинг 2та кучли ва битта омадли клуби премьер-лигага йўл олади. Агар 1-2-ўрин соҳибларига тўғридан-тўғри йўлланма берилса, 3-чипта тақдири «плей-офф» ўйинлари орқали ҳал этилади. Эътиборлиси, унинг якунида ҳаттоки, 6-ўрин эгаси ҳам кучлилар қаторига кўтарилиши мумкин. Демак, жорий йилги мавсум хотимасига кўра, «Бернли» ва «Мидлсбро» жамоалари ортиқча машмашасиз АПЛга кўтарилишди. Яна бир йўлланма эса чемпионшипнинг учинчи жамоаси эмас, балки мусобақада 4-ўринни банд этган «Халл Сити» ўлжасига айланди. Чунки бу жамоа «плей-офф» ўйинларида омадли иштирок этди.

«Плей-офф» ўйинлари, Ярим финал

БРАЙТОН-ШЕФФИЛД УЭНСДЕЙ-1:1 (1:1)

Голлар: Данк (19) - Уоллас (28).

Биринчи ўйин - 0:2.

 

ХАЛЛ СИТИ-ДЕРБИ КАУНТИ-0:2 (0:2)

Голлар: Расселл (7), Робертсон (36-авт.).

Биринчи ўйин - 3:0.

 

 Финал

ХАЛЛ СИТИ-ШЕФФИЛД УЭНСДЕЙ-1:0 (0:0)

Гол: Диаме (72).

 

Чемпионшип-2015|2016 якуний жадвали

1. Бернли      46 26 15 5   72-35 93

2. Мидлсбро 46 26 11 9   63-31 89

3. Брайтон    46 24 17 5   72-42 89

4. Халл Сити 46 24 11 11 69-35 83

5. Дерби Каунти   46 21 15     10       66-43    78

6. Шеффилд Уэн.   46 19 17     10       66-45    74

7. Ипсвич Таун 46 18 15 13     53-51   69

8. Кардифф    46 17 17 12 56-51 68

9. Брентфорд    46 19 8   19     72-67   65

10.Бирмингем  46 16 15 15     53-49   63

11.Престон   46 15 17 14 45-45 62

12.КПР            46 14 18 14 54-54 60

13.Лидс         46 14 17 15 50-58 59

14.Вулверхэмптон  46 14     16       16        53-58    58

15.Блэкберн 46 13 16 17 46-46 55

16.Ноттингем Ф.   46 13 16     17       43-47    55

17.Рединг     46 13 13 20 52-59 52

18.Бристоль Сити    46 13     13       20        54-71    52

19.Хаддерсфилд  46 13 12     21       59-70    51

20. Фулхэм   46 12 15 19 66-79 51

21. Ротерхэм   46 13 10 23     53-71   49

22. Чарльтон    46 9   13 24     40-80   40

23. МК Донс  46 9   12 25 39-69 39

24. Болтон    46 5   15 26 41-81 30

ТЎПУРАРлар:

А.Грей («Бернли») - 25та  гол

Р. МкКормак («Фулхэм») - 21та гол

А.Эрнандес («Халл Сити») - 20та

АПЛ йўлланмалари соҳиблари

1. «Бернли» - чемпионшипда 1-ўрин

2. «Мидлсбро» - чемпионшипда 2-ўрин

3. «Халл Сити» - чемпионшипда 4-ўрин

 

Германия

 

Бундеслига омадсизлари

16-ўрин - «Айнтрахт»

17-ўрин - «Штутгарт»

18-ўрин - «Ганновер»

2-бундеслига совриндорлари

1-ўрин - «Фрайбург»

2-ўрин - «РБ Лейпциг»

3-ўрин - «Нюрнберг»

Германияда элит дивизионни тўлдириш масаласида оддий формулага амал қилинади. Мавсум якуни бўйича бундеслиганинг охирги 2та жамоаси юқоридаги ўрнини қуйи лигада кучлилик қилган 2та иштирокчига бўшатиб беради. 2-бундеслиганинг учинчи совриндор жамоасида ҳам элит гуруҳга қўшилиш имконияти бор. Бунинг учун бундеслигада 16-ўринни банд этган жамоага қарши «плей-офф» ўйинларида устун келиш талаб этилади. Бироқ бу йил «Нюрнберг» бу вазифани бажаролмади. Яъни бундеслигада 16-бўлган «Айнтрахт» «плей-офф»даги иштирок орқали кучлилар қаторидаги ўрнини сақлаб қолди.

«Плей-офф» ўйинлари

НЮРНБЕРГ-АЙНТРАХТ-0:1 (0:0)

Гол: Сеферович (66).

Биринчи ўйин - 1:1.

 

2-Бундеслига-2015|2016 якуний жадвали

1. Фрайбург  34 22 6   6   75-39 72

2. РБ Лейпциг   34 20 7   7 54-32        67

3. Нюрнберг 34 19 8   7   68-41 65

4. Санкт-Паули 34 15 8   11     45-39   53

5. Бохум        34 13 12 9   56-40 51

6. Унион Берлин  34 13 10     11       56-50    49

7. Карлсруэ  34 12 11 11 35-37 47

8. Айнтрахт Бр.     34 12 10     12       44-38    46

9. Гройтер Фюрт  34 13 7 14  49-55   46

10.Кайзерслаутерн 34 12     9         13        49-47    45

11.Хайденхайм    34 11 12     11       42-40    45

12.Арминия  34 8   18 8   38-39 42

13.Зандхаузен 34 12 7   15     40-50   40

14.Фортуна Д.   34 9   8   17     32-47   35

15.Мюнхен 1860    34 8   10     16       32-46    34

16.Дуйсбург 34 7   11 16 32-54 32

17.Франкфурт   34 8   8   18     33-59   32

18.Падерборн  34 6   10 18     28-55   28

ТЎПУРАРлар:

С.Теродде («Бохум») - 25та гол

Н.Петерсен («Фрайбург») - 21та гол

Б.Вуд («Унион Берлин») - 17та гол

 

Бундеслига йўлланмалари соҳиблари

1. «Фрайбург» - 2-бундеслигада 1-ўрин

2. «РБ Лейпциг» - 2-бундеслигада 2-ўрин

3. «Айнтрахт» - бундеслигада 16-ўрин

 

испания

Примеро омадсизлари

18-ўрин - «Райо Вальекано»

19-ўрин - «Хетафе»

20-ўрин - «Леванте»

Сегунда совриндорлари

1-ўрин - «Алавес»

2-ўрин - «Леганес» 

3-ўрин - «Химнастик»

Испанлар ҳам юқори лигани тўлдиришда нисбатан мураккаб йўлни танлашган. Тўғри, дастлабки 2та йўлланма бўйича ортиқча савол йўқ - улар сегундада 1-2-ўринларни банд этган жамоаларга тортиқ этилади. Қуйи лига учун ажратилган яна бир чипта учун эса қўшимча ўйинларда майдонга тушиш лозим. Қисқаси, сегундада 3-6-поғоналарни эгаллаган 4та иштирокчи икки босқичли «плей-офф» баҳслари орқали орани очиқ қилади. Яъни аввалига ярим финал, кейин финал ўйинлари ўтказилади ҳамда мини-турнир ғолиби примеронинг 18-жамоаси ўрнини эгаллайди. Бу йил шу «машмашали» қўшимча баҳсларда «Осасуна»нинг қўли баланд келиб, элита йўлланмаси соҳибига айланди. Ваҳоланки, бу жамоа сегунда якунига кўра, турнир жадвалида атиги 6-ўрин (!)ни банд этганди.

«Плей-офф» ўйинлари, ярим финал

ХИМНАСТИК-ОСАСУНА-2:3 (1:1)

Голлар: Наранхо (7), Муньис (79) - Гарсия (32), Флано (54), Мерино (74).

Биринчи ўйин - 1:3.

 

ЖИРОНА-КОРДОБА-3:1 (0:0, 2:1, 0:0, 1:0)

Голлар: Гарсия (65), Адай (80), Эррера (117) - Хиско (56).

Биринчи ўйин -1:2.

 

Финал

ЖИРОНА-ОСАСУНА-0:1 (0:0)

Гол: Кодро (48).

Биринчи ўйин - 1:2.

 

Сегунда-2015|2016 якуний жадвали

1. Алавес      42 21 12 9   49-35 75

2. Леганес    42 20 14 8   59-34 74

3. Химнастик    42 18 17 7 57-41        71

4. Жирона     42 17 15 10 46-28 66

5. Кордоба    42 19 8   15 59-52 65

6. Осасуна    42 17 13 12 47-40 64

7. Алькоркон    42 18 10 14     48-44   64

8. Сарагоса  42 17 13 12 50-44 64

9. Реал Овьедо    42 16 11     15       52-51    59

10.Нумансия    42 13 18 11     57-51   57

11.Эльче       42 13 18 11 40-46 57

12.Уэска        42 14 13 15 48-49 55

13.Тенерифе 42 13 16 13 45-46 55

14.Луго          42 13 15 14 44-50 54

15.Мирандес    42 13 13 16     55-56   52

16.Вальядолид    42 12 15     15       47-52    51

17.Мальорка    42 12 13 17     39-45   49

18.Альмерия    42 10 18 14     44-51   48

19.Понферрадина    42 12     11       19        39-54    47

20.Льягостера 42 12 8   22     44-54   44

21.Альбасете   42 10 9   23     39-61   39

22.Атлетик Б.    42 8   8   26     35-59   32

ТЎПУРАРлар:

С.Леон («Эльче») - 22та гол

Ф.Андоне («Кордоба») - 21та гол

Д.Родригес («Алькоркон») - 19та гол

Примеро йўлланмалари соҳиблари

«Алавес» - сегундада 1-ўрин

«Леганес» - сегундада 2-ўрин

«Осасуна» - сегундада 6-ўрин

италия

«А» серияси омадсизлари

18-ўрин - «Карпи»

19-ўрин - «Фрозиноне»

20-ўрин - «Верона»

«В» серияси совриндорлари

1-ўрин - «Кальяри»

2-ўрин - «Кротоне»

3-ўрин - «Трапани»

Италия чемпионати регламенти лигалар аро жамоа алмаштириш бобида янада мураккаброқ. Ҳа, у ерда ҳам 2та йўлланма бўйича барчаси равшан - «В» сериясида 1-2-поғонани эгаллаган жамоалар кейинги мавсумни «А» тоифасида бошлаш имкониятига эга бўлишади. 3-йўлланмага эса қуйи дивизионнинг нақ 6та клуби кўз тикиши мумкин. Хуллас, мавжуд қоидаларга кўра, «В» сериясида 8-ўринни эгаллаб ҳам, «А» серияси йўлланмасига чанг солиш имкони бор. Бунинг учун навбати билан чорак финал, ярим финал ва финалда ғалаба қозониш кифоя қилади.  Айтганча, бу йил қимматли чипта 4-ўрин соҳиби «Пескара»га насиб этди.

«Плей-офф» ўйинлари, чорак финал

ЧЕЗЕНА-СПЕЦИЯ-1:2 (0:1)

Голлар: Чано (65-пен.) -

Ренцетти (40-авт.), Постиго (86).

 

БАРИ-НОВАРА-3:4 (0:2, 3:1, 0:0, 0:1)

Голлар: Росина (59, 80-пен.), Пушкаш (84) - Гонсалес (3, 43, 48), Галабинов (114).

 

Ярим финал

ТРАПАНИ-СПЕЦИЯ-2:0 (0:0)

Голлар: Чоззарелла (59-пен.), Читро (90).

Биринчи ўйин - 1:0.

 

ПЕСКАРА-НОВАРА-4:2 (2:1)

Голлар: Лападула (2), Паскуато (34), Верде (81, 90+4) - Зампано (45-авт.), Буззеголи (73).

Биринчи ўйин - 2:0.

Финал

ТРАПАНИ-ПЕСКАРА-1:1 (1:0)

Голлар:Читро (5) - Верде (57).

Биринчи ўйин - 0:2.

 

«В» серияси-2015|2016 якуний жадвали

1. Кальяри    42 25 8   9   78 -41          83

2. Кротоне    42 23 13 6   61-36 82

3. Трапани    42 20 13 9   64-49 73

4. Пескара    42 21 9   12 69-52 72

5. Бари           42 19 11 12 58-48 68

6. Чезена      42 19 11 12 57-37 68

7. Специя      42 17 15 10 47-45 66

8. Новара      42 19 10 13 57-35 65

9. Энтелла    42 17 13 12 51-40 64

10.Перуджа  42 14 13 15 40-40 55

11.Брешия    42 14 12 16 55-64 54

12.Тернана   42 15 8   19 50-56 53

13.Виченца  42 11 16 15 41-53 49

14.Авеллино    42 13 10 19     52-66   49

15.Асколи     42 13 8   21 45-64 47

16.Латина     42 10 16 16 44-51 46

17.Верчелли     42 11 13 18     43-53   46

18.Салернитана   42 9   18     15       48-62    45

19.Ланчано  42 12 12 18 43-56 44

20.Ливорно  42 10 12 20 45-57 42

21.Модена    42 11 9   22 37-55 42

22.Комо         42 5   18 19 39-64 33

ТЎПУРАРлар:

Ж.Лападула («Пескара») - 27та гол

Д.Качиа («Асколи») - 17та гол

Ф.Капуто («Энтелла») - 17та гол

«А» серияси йўлланмалари соҳиблари

1. «Кальяри» - «В» сериясида 1-ўрин

2. «Кротоне» - «В» сериясида 2-ўрин

3. «Пескара» - «В» сериясида 4-ўрин

 

ФРАНЦИЯ

Лига 1 омадсизлари

18-ўрин - «Реймс»

19-ўрин - «Газелек»

20-ўрин - «Труа»

Лига 2 совриндорлари

1-ўрин - «Нанси»

2-ўрин - «Дижон»

3-ўрин - «Мец»

Французлар элит лигани тўлдириш учун ортиқча ўйинга эҳтиёж сезишмайди. Хуллас, Лига 1 турнир жадвалининг охирги 3та поғонасида қолган 3та жамоа ўз ўрнини иккинчи дивизион совриндорларига бўшатиб беради - тамом.

 

Лига 2-2015|2016 якуний жадвали

1. Нанси        38 21 11 6   60-32 74

2. Дижон       38 20 10 8   62-36 70

3. Мец            38 19 8   11 54-39 65

4. Гавр           38 19 8   11 52-37 65

5. Ред Стар 93   38 18 10 10     43-38   64

6. Ланс           38 15 13 10 39-35 58

7. Клермон   38 16 10 12 56-53 58

8. Осер          38 15 10 13 47-46 55

9. Тур              38 11 14 13 36-41 47

10.Брест        38 12 11 15 34-41 47

11.Бур-Перонн 38 13 8   17     47-59   47

12.Валансьен  38 10 14 14     39-43   44

13.Лаваль     38 9   17 12 35-42 44

14.Ним           38 13 12 13 50-52 43

15.Сошо        38 9   15 14 34-36 42

16.Ньор         38 8   18 12 38-45 42

17.Аяччо       38 9   15 14 34-42 42

18.Эвиан       38 9   12 17 41-41 39

19.Кретей      38 8   10 20 42-66 34

20.Париж      38 4   18 16 32-51 30

ТЎПУРАРлар:

Ф. Дьедью («Клермон») - 21та гол

Л. Муссеф («Гавр») - 14та гол

М.Дале («Нанси») - 13та гол

Лига 1 йўлланмалари соҳиблари

1. «Нанси»; 2. «Дижон»; 3.

«Мец» -Лига 2 совриндорлари

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:03, 04.07.2016.
Ўқилди: 5347 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.