Кириш Регистрация

Исландияда болалар ва ўсмирлар футболи қандай ташкил қилинган?

Баҳо:
+ | -

Исландия премьер-лигасида 10та жамоа иштирок этади. Рўйхатдан ўтган футболчилар сони – 22100 (аҳолининг 7.4%). Ўзбекистонда тахминан 33 минг (аҳолининг 1%).

Клублар сони: 60
Жамоалар сони: 816
Мураббийлар сони: 327
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 67400 (аҳолининг 24,3%)

Исландиянинг 7 нафар футболчиси Англия премьер-лигасида ўйнаган (Фулҳэм, Тоттенҳэм, Эвертон, Челси клубларида)

1 футболчи “Барселона”да, бир нечтаси Голландия, Бельгия ва Германияда ўйнаган.

Норвегия чемпионатида 2 нафари, Швецияда 1 нафари энг яхши тўпурар бўлган.

Жами 90га яқин футболчи хориж чемпионатларида ўйнаган.

Диққат! Исландиялик футболчилар тавсифномаси: оғир меҳнатдан қочмайди, мураббийга қулоқ солади, тезда мослашиб кетади, чет тилини ўрганишдан бош тортмайди, етакчилик ҳислатига эга, шунинг учун ҳам хориж клубларида сардор бўлиб олишади.

Исландиялик футболчилар сардор бўлиб ўйнаган клублар: Локерен, Челси, Штутгарт, Болтон, Чарлтон, Рединг, Ҳерта, Кёльн ва Сток Сити.

Машғулотлар сони:
6-10 ёшда — ҳафтасига 2-3 марта
10-14 ёшда — ҳафтасига 3-4 марта
14-18 ёшда — ҳафтасига 4-6 марта
Катталар — ҳафтасига 5-8 марта

Исландия футболи тамойиллари:
Яхши футболчи етишиб чиқиши учун, яхши мураббий керак.
Яхши мураббий етишиб чиқиши учун, уларни яхши ўқитмоқ керак.

Исландияда мураббийларни ўқитиш, тайёрлаш ишлари якуни:
327 футбол мураббийи, 90та клубда ишлаган, 800та жамоани бошқарган. Энг кичиги 16 ёшда, энг каттаси 54 ёшда. Ўртача ёши 36.

Футбол инфраструктураси: 6та ёпиқ стадион, 17та сунъий қопламали майдон, 111та кичик ўлчамдаги сунъий қопламали майдончалар.

Женя Донцов тайёрлаган.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:20, 05.07.2016.
Ўқилди: 4843 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.