"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз фикрича, клубнинг Златан Иброҳимович билан шартнома имзоланганлиги ажойиб янгилик бўлди.
Швед футболчиси билан жума куни шартнома имзоланди, аммо шартнома бандлари ҳамон сир сақланмоқда.
"Златан "Манчестер Юнайтед"га жуда мос келади. Ўйлашимча, у жамоада 1-2 мавсум ўйнаса керак. Златан харизмага эга, ўзини бошқара олади, шунинг учун муаммоларни осон ҳал қилади, деб ўйлайман", - дейди Скоулз.