Россиянинг "Уфа" клубидан "Манчестер Сити"га ўтган украиналик 19 ёшли яримҳимоячи Александр Зинченко таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Ҳиссиётлар жуда ёқимли. Тушунаман, ўтишга ўтдим, аммо ҳаммаси олдинда. Олдинда уўп ишлар турибди. "Сити" - дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Бу ерга ўтганимдан жуда хурсандман. Телефонимга туғилган кунимдагидан кўпроқ табриклар келмоқда.
Гвардиола? Бир сўз билан айтганда - дунёнинг энг яхши мураббийи! У билан ишлашга ошиқиб кетяпман. Унинг футболига мослашиб кетишимга умид қиламан", - дейди украиналик футболчи.