Истанбулнинг «Галатасарай» жамоаси жамоа ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдерга нисбатан жазо чораларини қўллади.
Туркия клуби мавсум якуни бўйича голландиялик футболчини сариқ карточалар олгани учун 2 миллион евро миқдорида жаримага тортди.
«Галатасарай» Уэслининг устидан кулмоқда. Улар 7,5 миллион евролик трансфер нархини оқлаб олмоқчи», — дейди футболчининг агенти Гвидо Альберс.
«Албатта, буларнинг бари шунчаки рўй бермаслигини биз яхши биламиз. Ҳуқуқшуносимиз Туркия футбол федерацияси ва футболчилар уюшмаси билан мунтазам алоқада бўлиб турибди», — деди агент.