Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Евро-2016. Португалия - Уэльс. Финалга ким чиқади?

Баҳо:
+ | -

Икки кунлик танаффусдан кейин бугун Европа чемпионатида ўйинлар давом эттирилади. Мухлислар бугун оқшомда бўлиб ўтадиган ярим финал ўйини орқали дастлабки финалчи жамоа номини билиб олишади.

Португалия терма жамоаси Уэльсга қарши майдонга чиқади. Бу ўйинга кўпчилик Роналду-Уэльс тўқнашуви сифатида қарамоқда. Албатта, футбол жамоавий ўйин. Аммо муҳим баҳсларда жамоа етакчилари ҳал қилувчи ролни бажариши ҳеч кимга сир эмас.

Сантуш жамоаси Евро-2016 ўйинларида ҳали бирор марта асосий вақтда ғалаба қозонмасдан ярим финалгача етиб келди. Балки, бу анъана давом этар. Ҳаттоки, португаллар асосий вақтда ғалаба қозонмасдан мусобақада ғолиб чиқишлари ҳам мумкин. Бироқ, бугун уларга бир муаммо халал бериши мумкин. Маълумотларга қараганда, жамоа ҳимоя қўрғони вакили — Пепе машғулот жараёнида белидан жароҳат олган ва у бугунги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Европа чемпионатларида Мишель Платинига тегишли бўлган рекордни такрорлаш учун Криштиану Роналдуга битта гол керак. Демак, "Реал" ҳужумчиси гол уриб, жамоасини финалга олиб чиқса, унинг ўзи ва мухлислари учун икки карра қувончли сюрприз бўлади. Ахир, Криштиануни биласизку, унга жамоавий ютуқлардан ташқари, шахсий натижалар ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бошқа томондан эса Гарет Бэйл ҳам ўзининг бор иқтидорини намойиш қиладиган пайт келди. "Реал" таркибида уэльслик футболчи Роналдунинг соясида қолаётганди, терма жамоада эса унинг олдида бундай муаммо йўқ. Аксинча, у ярим финалгача ўз жамоасини ортидан эргаштириб келди. Уэльс чорак финалда кучли таркибга эга бўлган Бельгияни мусобақадан чиқариб юборди. Бунда мураббий Коулмэннинг ҳиссаси катта десак бўлади. Мураббий олдида бошқа муаммо бор. Дэвис ва Рэмзи дисквалификация туфайли майдонга туша олишмайди.

Кўриб турганингиздек, ҳар иккала жамоадаги вазият деярли бир хил. Демакки, тенгма-тенг ўйин бўлади. Унда эса кам хато қилган ва ўз имкониятларидан самарали фойдаланган жамоа ғалаба қозонади.

Бугун тунда — 00:00да бошланадиган ўйинни ўтказиб юборманг. Сайтимиз ушбу баҳсни мантли онлайн трансляция шаклида ёритиб боришни мақсад қилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:52, 06.07.2016.
Ўқилди: 7320 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.