Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Роман Нойштедтер «Фенербахче» клуби аъзосига айланди.
«Шальке» клубини эркин агент сифатида тарк этган 28 ёшли футболчи бугун эрталаб тиббий кўрикдан ўтди ва истанбулликлар билан 3 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Нойштедтер Россия терма жамоаси сафида Евро-2016да иштирок этди.