Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

«Раҳмат, бобожон!» ёхуд Нолитонинг ҳаёт йўлига назар

Баҳо:
+ | -

Sports.ru сайти Испания чемпионатининг ўтган мавсуми қаҳрамонларидан бирига айланган Нолито ҳақида сўз юритади.

Сентябрь якунланаётган бўлсада, ўша оқшом Вигода жуда иссиқ ҳарорат ҳукмронлик қилар, у ҳаттоки, «Барселона»ни ҳам эритиб юбораётганди. Нолито хотиржамлик билан рақиб жарима майдончасига кириб бориб, ўнг томондан келаётган узатмани бир уринишда ўзига тўғрилаб, дарвозанинг узоқ «тўққизлиги»ни аниқ нишонга олди. Сўнгра термадаги фаолият, Педронинг ўрнига тушганидан кейинги 13 дақиқалик бахтсиз онлар ва Касорланинг голига сабаб бўлган «пас». Нолито кейинги икки ҳафта мобайнида «Вильярреал» дарвозасига ғалаба тўпини киритди, сўнгра Вигога «Реал» ташриф буюрди: 0:2 ҳисоби ва ҳимоячи Кабралнинг четлатилишидан кейин жамоа мураккаб вазиятга тушиб қолганди. Аммо Нолито гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолиш умидини қайтарди.

Қаҳрамонимиз ўша ва бошқа голларини бобоси Мануэлга бағишлади. У денгизчи, кема капитани бўлган. Онасининг ўлимидан сўнг бирозгина маблағга эга чиққач, ўн уч минг песетга «Барселона» либоси ва Nike кедалари харид қилиб, уни набирасига совға қилди. Бунга қадар Нолито кўчада ялангоёқ тўп тепарди, бобосининг ҳадясини эса туни билан эгнидан ечмасди. У бобосини ота деб атар, аммо ҳамма гап сов­ғада эмасди.

Нолито ўзининг ҳақиқий отасини ҳеч қачон кўрмаган. Чунки онаси нотўғри ҳаёт тарзини танлаган, ўғли туғилгач, узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Фарзандини тарбиялашдан бош тортиб, уни ота-онаси - Долорес ва Мануэлга топширган. Нолитонинг онасидан таш­қари, бу жуфтликнинг яна ўн фарзанди 30 набираси бўлган. Улар Кадис провинцияси шимоли-ғарбида жойлашган Санлукарда истиқомат қилишарди. Нолито ўша кезлари тушлик пайти стол атрофида ҳамиша ўн нафардан кўпроқ одам тўпланганини яхши эслайди. Оила аъзолари кийим-кечак ва пойабзал борасида қийналишар, ҳаммалари алмашиб кийишарди. Аммо озиқ-овқат масаласини Долорес ўзи назорат қиларди - баъзан гўштли таом, баъзан тухумбарак, хуллас, фарзандлари қорнини нима биландир тўйдирарди.

Болалигида ўзининг тўпига эга бўлмаган Нолито доимо бошқаларникини тепиб юрарди. Таълим олишга бўлган қизиқиши тобора сўниб, мактабни ташлади. Ўн уч ёшга тўлганида бобоси Мануэль уни гўшт дўконига ишга жойлади, бу ерда у котлет тайёрлаш билан шуғулланди. Нолито соат 9дан 2гача меҳнат қилар, сўнгра машғулотларга қатнарди. Шундай паллаларда унинг футболчи сифатида етишиши оилада юзага келган молиявий муаммолар ечимидек кўринарди.

Дастлаб Санлукарнинг «Атлетико»сида Хурадо билан ярим ҳимояда ажо-йиб намойиш этган қаҳрамонимиз ўн беш ёшида «Валенсия»га ўтди. Нолито ўтган йили ABC.es нашрига интервью бераркан, мазкур ўзгариш ҳаётидаги энг драматик воқеага айланганини таъкидлаган: «Кўпчиликнинг фикрича, футболчи бўлиш осон, аммо тақдир мени қандай синовларга йўлиқтиргани ўзимга аён. Болалигимдаёқ уйим ва дўстлар даврасини тарк этдим. Бобомнинг мени поездгача кузатиб қўйгани, жонажон Санлукарнинг тобора кўздан йўқолишини ғамгин ҳолда кузатганим ҳамон ёдимда. Ўн олти ёшимда Валенсияда ёлғиз қолдим ва бу ҳолат улғайишимга сабаб бўлди».

«Валенсия» ўсмирларига устозлик қилган Поли Ринкон Нолитонинг жамоага оч ҳолда келгани, икки-уч кун мобайнида ҳеч нима емаганини таъкидлаган. Мураббийлар унинг қорнини тўйдиришсада, ҳар куни уйини қўмсаб, қийналарди. Бобоси эса уни юпатишга уринарди: «Ҳали ишлашинг керак. Бу сенинг келажагинг. Сабр қил ва ҳаммаси яхши бўлади».

Аммо Нолито соғинчни енголмади: Санлукарга қайтиб, маҳаллий жамоа сафида тўртинчи лигада тўп сурди. Кейинчалик «Эсиха» клуби билан Қирол кубоги мусобақасининг 1|32 босқичида Мадриднинг «Реал» клубига тўқнаш келди. Нолито ўша ўйинда захирадан майдонга тушиб, Диего Лопес дарвозасини ишғол қилгач, Фабио Капелло шогирдлари ортга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтишганди. Гарчи жавоб учрашувида «Қироллик клуби» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсада, бу мағлубият Нолитонинг бир ярим йилдан сўнг «Барселона»нинг иккинчи жамоасига чақирилишига тўсқинлик қилмади.

Луис Энрикедан футболга бошқача нигоҳ билан қарашни ўрганди: испаниялик мутахассис уни очиқ-ойдин танқид қилар, тўғри овқатланиш лозимлигини уқтирарди. Бу тавсиялар самара берди, Нолито тўпурарлик қобилиятини намойиш этишни бошлагач, Гвардиола уни «Барселона»нинг асосий жамоаси захирасидагилар рўйхатига киритди. Амакиваччаси уни телевизорда кўриб қолиб, «Қаранглар, у Это`О ва Пуйоль билан ёнма-ён ўтирибди», деб бақирса, бобоси «Йўқ, Это`О ва Пуйоль Нолитонинг ёнида ўтиришибди», деганча жилмайганди.

Қаҳрамонимиз уч йил «Барселона»нинг иккинчи жамоасида ўйнади, сўнгра Лиссабонга бориб, «Бенфика» сафида тўпурарлик қобилиятини намойиш этди, кейинроқ «Гранада»да кўриниш берди. Луис Энрике қўл остидаги «Сельта»га ўтгач, гол уриш бобидаги кўрсаткичлари янада яхшиланди. Терма жамоада дебютини нишонлади, Лаура исмли қизга уйланди, Лола исмли қизалоқлик бўлди. 2008 йили бобоси Мануэль юрак хуружидан вафот этди, унга набирасини «Барселона» асосий таркибида кўриш насиб қилмади. Ахир Нолито урган голни кимсан Лионель Мессининг ўзи олқишлаганди.

«Болалигимда кўп муаммоларга дуч келдим, аммо бобом туфайли бахтга эришдим, - дейди Нолито. - Пули кўплар эмас, камига ҳам қаноат қиладиганлар бой ҳисобланишади».

Қачондир Нолитонинг «Барселона»га - Луис Энрикенинг ёнига қайтишини кутиш мумкин. Неймарга дам берилиши муносабати билан Нолито ҳужумнинг чап қанотида ўйнайди. У йўллаган зарбалардан бири голга айлангач, кўрсаткич бармоғини юқорига қаратиб, аста пичирлайди: «Раҳмат, бобожон!».

Sports.ru - Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:41, 06.07.2016.
Ўқилди: 6337 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.