«Сампдория» президенти Массимо Ферреро «Ливерпуль» ҳужумчиси Марио Балотеллининг муаммолари ҳақида фикр билдириб, унга таклиф билан чиқди.
«Балотелли — ўзига ўзи энг ёвуз душман, худди Кассано каби. Марио аъло даражадаги футболчи, фақат 1960-йилларда қолиб кетган, холос», — деди Ферреро.
«Балотелли бизники каби ҳиссиётга бой клубда ўз фаолиятини қайта бошлаши мумкин, бироқ, ўйлашимча, у ҳали ҳам бир қарорга кела олмаяпти», — деди «Сампдория» раҳбари.
«Мен Мариони «Сампдория»га ўтишга кўндириш учун бу сўзларни айтдим, чунки у — катта иқтидор соҳиби», — дея қўшимча қилди «Сампдория» президенти Массимо Ферреро.