Португалия терма жамоаси яримҳимочиси Ренату Саншеш франциялик мутахассис Ги Рунинг устидан судга шикоят қилади, дея хабар беради Diario de Noticias.
Таниқли мутахассис аввлроқ Саншешнинг ёши 18да эмас, балки 23-24 ёшда эканлигини айтган эди. Футболчи буни ҳақорат деб ҳисобламоқда ва ўз адвокатидан судга ноҳақ айблов бўйича 77 ёшли мутахассиснинг устидан шикоят тайёрлашни сўради.
Саншеш Португалия терма жамоаси билан Евро-2016 финалига чиқди.