Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепенинг отаси Анаэль Феррейра баёнот бериб, ўғри Евро-2016 финалида майдонга тушиши мумкинлигини таъкидлади.
«Ўғлим финалда майдонга тушади. У Уэльсга қарши ярим финал баҳсини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Аммо ҳал қилувчи ўйинга тайёргарлик борасида ҳеч қандай муаммо йўқ», – дейди Феррейра.
Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати финал учрашуви 10 июль куни бўлиб ўтади.