Франция терма жамоаси ҳимоячиси Патрис Эвра "Манчестер Юнайтед"даги собиқ жамоадошлари Криштиану Роналду ва Нанига Евро-2016 финалида омад тилади.
"Сизларга омад, оға-иниларим! Мен бу ўйинни севаман", - деб ёзади Эвра Instagram даги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Франция терма жамоалари ўртасида Евро-2016 финал учрашуви 10 июль куни бўлиб ўтади.