"Барселона"нинг собиқ яримҳимоячиси Хави жамоага қайтган яримҳимоячи Денис Суаресни қўллаб-қувватлади.
"Суарес менинг 6-рақамимни олса хурсанд бўламан. Биринчи жамоага йўл олган ёш ўйинчи қанай ҳиссиёт кечиришини биламан, шунинг учун унга энг яхши тилакларимни билдираман.
Мессига келсак, умид қиламанки, унинг иши тез орада ҳал бўлдаи. Лео дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиб қолаверади.
Унинг келажаги? Унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак, аммо шахсан мен унинг кетмаслигини истайман. Унинг шартномаси 2018 йилгача. Уни бахтиёр кўриб турибман, унга ҳам энг яхши тилакларим", - дейди Хави.