“Интер” клубининг вице-президенти Хавьер Занетти бош мураббий Роберто Манчини ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди. Бироз олдин, Манчини Англия терма жамоасини бошқариши мумкин деган хабарлар тарқалган эди.
“Манчини “Интер” бош мураббийи. У билан тузган шартномамиз бор. Биз мавсумолди машғулотларини бошлаб юбордик. Мауро Икарди клуб сардори, у ҳам жамоада қолади. Бундан ташқари 70% акциямиз хитойлик инвесторлар қўлига ўтгани сабабли, клубда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда” - деди Занетти.