Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

Пол Гаскойн ичкиликбозлик туфайли шифохонага ётқизилди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Пол Гаскойн ичкиликбозлик ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда, Британиянинг Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Айтилишича, 49 ёшли Гаскойн шифохонага боши ёрилган, оёқяланг ҳолда етказилган.

Гаскойн алкоголизмдан азият чекаётгани кўпдан буён маълум. Хусусан, 2014 йил октябрида у Лондондаги клиникалардан бирида даволаниш курсидан ўтган эди. Бир йилдан сўнг у собиқ дугонаси Аманда Томасни таъқиб қилишда айбланди. 2015 йил декабрида тиббий муассасалардан бирининг ходимлари маст Гаскойнни қўли ярадор ҳолда топиб олди.

Гаскойн ўйинчилик фаолияти давомида Англиянинг «Ньюкасл», «Миддлсбро», «Эвертон», «Тоттенҳэм», Италиянинг «Лацио», Шотландиянинг «Рейнжерс» жамоалари таркибида тўп сурган. Шотландия жамоаси таркибида у икки карра мамлакат чемпиони, шунингдек, Миллий кубок ва Суперкубок соҳиби бўлган.

Гаскойн Англия футболи шон-шараф залига киради. Терма жамоа таркибида 57 ўйин ўтказган футболчи ўнта тўп муаллифига айланган. У фаолиятини 2004 йилда якунлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:33, 10.07.2016.
Ўқилди: 3272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.