"Ювентуснинг собиқ ҳужумчиси Алессандро дель Пьеро жамоа яримҳимоячиси Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
"Погба - катта салоҳиятга эга маҳоратли ўйинчи, у буни ҳар доим исботлаб келмоқда. Кейин ним бўлади, билмайман. Ҳар хил хабарлар эшитяпман, аммо менимча, "Ювентус" уни камида бир йил ушлаб турмоқчи.
"МЮ" - буюк клуб. Погбага "МЮ" ёки "Юве"дан бирини танлаш қийин бўлади. Италиялик ва "Юве"нинг собиқ ўйинчиси сифатида, унинг ҳеч бўлмаса яна бир йил қолишини истайман", - дейди Дель Пьеро.













