Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Андижон": Ёшларга эътибор

Баҳо:
+ | -

Очиғини айтганда, мавсумнинг биринчи қисмида “Андижон” мухлисларини қувонтира олмади. Аниқроғи ишқибозлар кутганидек юқори ўринларни эгаллай олмади. Лекин олдинда иккинчи давра учрашувлари борлигини инобатга оладиган бўлсак, ҳали ҳаммаси кўнгилдагидек кечиши учун умид қилса бўлади. Шундай эмасми?!

photo_2016-06-18_14-31-34

Алишер Абдувоҳидов ёшлар лигасида тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, кўпчиликни эътиборини тортди.

Гарчи бу йил “Андижон” ижобий натижаларни қайд эта олмаётган бўлсада, клуб ўз инфратузилмасини мукаммаллаштириб, янгича иш тизимини жорий этмоқда. Клуб раҳбарияти бу йил, маҳаллий ёшларга жиддий эътибор бера бошлади. Боиси сўнгги йилларда “Андижон” сафида ўйнаб кетган футболчиларнинг кўпчилигини бошқа жойлардан ташриф буюрганлар ташкил этарди ва бу табиийки андижонлик иқтидорлиларни юзага чиқишига қайсидир маънода тўсқинлик қиларди.

IMG_6398

Солоҳиддин Солоҳиддинов (№70) ва Бахтиёр Қосимов (№26) тажрибали жамоадоши Иброҳим Отахонов (№6) билан ёнма-ён ўйнаб, аста-секин ўсишга эришмоқда.

Эътибор берган бўлсангиз, “Андижон” ёшлари танаффусга 3-ўринда чиқиб кетди. Албатта, бунда мураббий Виталий Легайнинг самарали фаолиятини аълоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки жамоани деярли мавсум старти арафасида қабул қилиб олган Виталий Александрович вақт ўтгани сайин ўзи учун тўғри йўналишни топ олди ва жамоа ўйинини шакллантирди. Ижобий натижа билан параллел равишда ёшларни асосий жамоага етиштириб беришни ҳам яхши уддалади дейиш мумкин. Фикримизга исбот тариқасида Бахтиёр Қосимов, Алишер Абдувоҳидов, Жаҳонгир Мақсудов, Солоҳиддин Солоҳиддинов сингари футболчиларнинг  бу йил олий лигада дебют учрашувини ўтказганини айтиш мумкин. Эндигина 20 ёшни қарши олган  ушбу футболчиларнинг “Андижон” учун ҳозирги кунда ижобий натижа дейиш мумкин. Тўғри, олий лиганинг бошқа клубларида 18-20 ёшли футболчилар аллақачон асосий таркиб аъзосига айланиб улгурган ва бундан фожеа ясаш нотўғри бўлади дейишингиз ҳам мумкин. Лекин “Андижон”да сўнгги йилларда ёшларга бу даражада катта эътибор қаратилмай келаётганини ҳам беэътибор қолдирмаслик лозим. Ҳар йили 1та ўйинчи етишиб чиқарди. Жорий мавсум эса уларнинг сони бир неча баробарга ошгани кишини қувонтирмасдан қолмайди.

 

IMG_7549

Давралар оралиғида ёшлар жамоамиз таркиби маҳаллий ёшлар ҳисобига янада кучайтирилади.

Биринчи даврада ёшлар жамоамиз таркибида ўзини кўрсатишга эришган Шояд Муллажонов, Шохруҳ Эргашев, Дилмурод Маҳмудов, Аброр Комилов сингари иқтидорли ўйинчиларимиз ҳам ҳадемай олий лигада ўйнай бошлашига шубҳа йўқ. Агарда улар ўз устида келгусида ҳам тинимсиз ишлаб боришни канда қилмаса.

Давралар оралиғида ёшлар жамоамиз таркибига андижонлик яна бир нечта истеъдодли футболчиларни жалб этиб, кучайтириш режалаштирилган. “УзДонгЖу”даги ўйинлари орқали андижонлик мухлисларга яхши таниш бўлган иқтидорли ҳужумчи Озодбек Комиловнинг “Андижон”га олиб келинганини айтиб ўтиш керак. 19 ёшли ҳужумчи сўнгги йилларда фаолиятини “Металлург”да ўткказиб келаётганди. Жамоамиз мураббийларининг Комиловдан иккинчи даврада умиди катта. Ўйлаймизки, Озодбек олий лигада ҳам йўқолиб қолмайди ва сермаҳсуллик кўрсатиб, ўзига билдирилган ишончни оқлайди.

IMG_7685

Айни дамда ёшлар жамоамизни Ёдгор Хурхонов ва Расул Раҳмонов шуғуллантирмоқда. Виталий Легай асосий жамоага ўтгач, ёшлар жамоамиз билан асосан ўйин кунлари бирга бўлмоқда. Четда қараганда, мураббий ёшлар жамоамизга бефарқ бўла олмаяпти ва имкон қадар шогирдлари кўпроқ бўлишга харакат қилмоқда.

Яқин йиллар давомида “Андижон”нинг сардори сифатида майдонда жавлон урган Расул Раҳмонов бошидан бир неча бор оғир жарохатларни ўтказди ва бу йилдан бутсаларини михга илишга қарор қилди. Клуб раҳбарияти Раҳмоновнинг жамоага қийин вазиятларда ҳам содиқ қолганини беэътибор қолдирмасдан, ёшлар жамоамизда мураббийлик қилишни таклиф қилди ва унинг янги босқичда қадам ташлашига замин яратиб берди. Аста-секин мураббийлик курсларида таҳсил олиб, босқичма-босқич мураббий сифатида юқорига кўтарилишни ўйлаётган Расул Раҳимович  шу кунгача футболчи сифатида кўплаб таниқли мураббийлар билан ишлади. Ислом Аҳмедов, Амет Мемет, Александр Аверьянов ҳамда Эдгар Гесс каби мутахассислар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг ҳар биридан нимадир олганини таъкидлашдан чарчамайдиган Раҳмоновнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 12:49, 10.07.2016.
Ўқилди: 4985 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.