Римнинг “Лацио” клуби Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Жордан Лукаку билан шартнома имзоламоқчи, деб хабар бермоқда La Repubblica.
21 ёшли Жордан “Эвертон” ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг укаси ҳисобланади. У ўтган мавсумда Даниянинг “Остенде” клуби таркибида тўп суриб, 34 ўйинда 3 гол уришга муваффақ бўлган. Евро-2016да Бельгия терма жамоаси сафида бир ўйинда иштирок этган.