Франциялик таниқли мураббийи Ги Ру Портагалия терма жамоаси яримҳимоячиси Ренату Саншешнинг тғилган цили ҳақидаги гумони учун ундан кечирим сўради.
Ги Ру Руминия телевидениесига берган интервьюсида Саншешни 18 эмас, 23-24 ёшда эканлигини айтган эди. Шундан сўнг 18 ёшли футболчи 77 ёшли мутахассисни судга бермоқчи эканлигини айтган эди.
"Менга ёлғон хабарни етказишибди. Манба Португалиядан эди, шунинг учун Саншешнинг ёшига шубҳаланган эдим, буни Руминия телевидениесида айтган эдим.Кейин ҳақиқий кўчки бошланди.
Мен хато қилдим ва йигитчадан кечирим сўрамоқчиман. Мен ҳеч қандай жиноят қилганим йўқ! Ҳа, менда шубҳа уйғонган эди, у менга Погбага ўхшашдай туюлди - у эса 23 ёшда", - дейди Ги Ру.