Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Евро-2016 мусобақасининг энг яхши тўпурари бўлди ва махсус соврин - "Олтин бутса"ни қўлга киритди. Француз футболчиси мусобақада олтита гол урди.
Гризманнинг энг яқин таъқибчилари 3тадан гол уришган, булар: Альваро Мората (Испания), Оливьер Жиру ва Димитри Пайет (иккиси - Франция), Гарет Бэйл (Уэльс) ва Криштиану Роналду ҳамда Нани (иккиси - Португалия).