Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 финалида Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен бахтиёрман, бу имкониятни 2004 йилдан бери кутаман. Бутун мамлакатимиз билан бундай зафарга лойиқмиз деб ўйлайман. Бу фаолиятимдаги энг фантастик дамлардан бири бўлди. Терма жамоам билан зафар қучиш истагим ҳақида ҳар доим айтиб келганман. Бунинг вақти келди.
Афсуски, финалда жароҳатим сабабли майдонни эрта тарк этдим. Аммо жамоа билан қолиб, ғалабамизга ишониб қолдим", - дейди Роналду.