Евро-2016 мусобақаси финалида Франция терма жамоаси дарвозасига ғалаба тўпини киритган Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Эдер ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизни табриклашингиз мумкин, биз меҳнатимиз билан бу ғалабага лойиқ эдик. Мураббийимиз Сантуш биринчи кунданоқ ўзимга ишончни сингдирган эди. Чемпион бўлганимиздан хурсандман.
Роналду менинг ғалаба тўпини киритишимни айтган эди. Унинг сўзлари менга куч ва энергия бағишлади", - дейди Эдер.