Кириш Регистрация

Спорт курашлари. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида жами 8 та медалга сазовор бўлдилар

Баҳо:
+ | -
Хитой Тайпейининг Тайчжун шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди.    Терма жамоамиз ҳисобига олтин медални эркин кураш бўйича бўлиб ўтган беллашувларда Рустамбек Жўраев (-46 кг) келтирди. Умидли спортчимиз саралаш баҳсларида Таиланд ҳамда Эрон терма жамоалари аъзоларини, ярим финалда эса Шимолий Корея вакилини мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал беллашувида қозоғистонлик Нуримбет Атабек улудан 10-0 ҳисобида устун келди.    Мазкур Осиё чемпионатида финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказган юнон-рим кураши вакиллари Элбек Эргашев (-46 кг) ҳамда Муҳамадқодир Юсупов (-58 кг) кумуш медаль совриндори бўлдилар.     Бундан ташқари Ислом Илхомов (-42 кг, эркин кураш), Хадича Нажимова (-52 кг, аёллар кураши), Ихтиёр Ботиров (-42 кг, юнон-рим кураши), Муҳаммадали Обиджонов (-54 кг, юнон-рим кураши) ва Парвиз Мўминов (-76 кг, юнон-рим кураши) бронза медаллари билан тақдирландилар.    
Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:33, 11.07.2016.
Ўқилди: 4329 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.