«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси афсонавий футболчиси Дэвид Бекхэм «қизил иблислар»нинг 18 ёшли футболчиси Маркус Рэшфордга совға берди. Маркус ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ушбу футболканинг суратини эълон қилди.
Бекхэм ёш ҳужумчига ўзининг футболкасини совға қилиб, унга ўз тилакларини ёзиб берди. "Рэшфорд, шундай қувноқлик ва иштиёқ билан ўйнашда давом эт», - дея ёзди Дэвид.