«Интер» клуби Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» жамоасида ўйнаётган ҳужумчи Жексон Мартинесни қўлга киритмоқчи.
«Нерадзурри» ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Мауро Икардининг ўрнига колумбиялик футболчини олиб келмоқчи.
Аввалроқ футболчининг агенти Энрике Помпео Мартинес Европага қайтиш ниятида эканини таъкидлаб ўтганди. Жексон 2016 йилнинг қишида «Атлетико»дан «Гуанчжоу Эвергранд»га ўтганди. Хитойликлар 29 ёшли футболчи учун 42 миллион евро тўлашганди.