Кириш Регистрация

Ақл-идрок мусобақаси

Баҳо:
+ | -

Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди.

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Мусобақада вилоят шаҳар ва туманларидан ҳар бири олти иштирокчидан иборат 72 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди.

Янгиқўрғон тумани Тошкент маҳалласидан Аҳмаджон Табаровлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Чуст тумани Меҳнатобод маҳалласидан Муҳаммаджон Алижонов оиласи сазовор бўлди. Мусобақада кучлари тенг келган Тўрақўрғон тумани Бекобод маҳалласидан Баҳром Аҳмедов ҳамда Поптумани Ултарма маҳалласидан Арслонбой Каттабобоев оиласи учинчи ўринга муносиб кўрилди. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 12:26, 12.07.2016.
Ўқилди: 3751 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик