«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Руни янги бош мураббий Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Моуриньо билан бирга ишлашдан жуда хурсандман. У дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. Мен уни инсон ва мураббий сифатида ҳурмат қиламан. Янги мураббий келганда футболчиларнинг иштиёқи янада ошади. Ишончим комил, йигитлар унинг қўл остида ишлашдан хурсанд бўлишади.
Мен йиллар давомида Моуриньо клубларига қарши ўйнаганман ва бу ҳеч қачон осон бўлмаган. Моуриньо жамоалари тартиб-интизомда ҳам, тактикада ҳам кучлидир, энг муҳими улар муваффақиятлидир. Лекин энг муҳими Моуриньода катта тажриба бор. У фаолияти давомида жуда кўп муваффақиятли жамоаларни бошқарган», – деди Руни.