"Милан" клуби "Бавария" марказий ҳимоячиси Меҳди Бенатиа учун курашга қўшилади. Футболчига "Ювентус" ҳам қизиқмоқда.
Sky Sport Italia хабарига кўра, "Милан" марокашлик 29 ёшли футболчига мунтазам ўйин амалиёти ваъда қилмоқда, у Мюнхенликлар сафида бунга эриша олмаган.
Аввал хабар берилганидек, "Ювентус" "Бавария" билан Бенатианинг ижараси ва кейинчали 20 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи борасида келишиб бўлган.
Айни вақтда ҳимоячи "Ювентус" ва "Милан"дан бирини танлаши керак.