Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Спортга ошно хотин-қизлар

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизнинг Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда марафон ўтказилди.

Халқаро аҳолишунослик кунига бағишлаб ташкил этилган мазкур мусобақада хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, уй бекалари, ўқувчи қизлар иштирок этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли, айниқса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, миллатимиз генофондини янада соғломлаштириш, аёлларни оммавий спортга кенг жалб этиш масаласига доимий эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуалари, сузиш ҳавзалари, спорт залларининг барпо этилаётгани, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида қишлоқ жойлар учун спорт мураббийларини тайёрлаш кенг йўлга қўйилгани бу борадаги эътиборнинг амалий ифодасидир.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

– Президент Ислом Каримов оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга доимий эътибор кўрсатмоқда, – дейди БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута. – Бу борада бир қатор дастурларнинг ҳаётга жорий этилаётгани ана шу ғамхўрликнинг амалий ифодасидир. Ташкилотимиз Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, маҳалла маслаҳатчиларининг соғлом турмуш тарғиботига оид малакасини юксалтириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қизларнинг спортга қизиқиши ва эътиборини кучайтириш, жамиятимизда, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан бир қатор тадбирлар, ижтимоий акциялар, турнирлар ташкил этмоқда. "Гимнастика барча учун", "Отам, онам ва мен – спортчи оила" каби мусобақаларга тобора кўпроқ аҳоли жалб этилмоқда. Маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган "Саломатлик" жамоатчилик секторлари томонидан қизлар, уй бекалари, касб-коридан қатъи назар, барча аёлларни спорт клублари, соғломлаштириш тўгаракларига жалб этиш, мусобақалар, спорт марафонларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Спорт билан мунтазам шуғулланиш хотин-қизлар учун жуда фойдали эканини амалда ўзимиз ҳис этмоқдамиз, – дейди Учтепа туманидаги "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Нодира Анварова. – Маҳалламизда ҳар тонг хотин-қизлар тўпланиб, соғломлаштириш машқлари билан шуғулланамиз.

Марафонда иштирокчилар 1,5 километр масофага югурди. Болалар иштирокида шашка мусобақаси, "Ёз ўтмоқда соз" мавзуида асфальтга расм чизиш бўйича ижодий танлов ўтказилди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.  

 
Манба: uza.uz
Киритилди: 12:11, 13.07.2016.
Ўқилди: 4611 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.