2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.
Ушбу йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви бугун – 13 июль куни бўлиб ўтади. Унда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Чехиянинг Яблонец футбол клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув, Австрянинг Енбах шаҳрида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00да) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва у 21 июлга қадар давом этади.
Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.