"Зенит" яримҳимоячиси Аксель Витселнинг "Наполи"га трансфери итальян клуби устози Маурицио Сарри туфайли амалга ошмаган, дея хабар беради Radio Kiss Kiss Napoli.
Манбага кўра, мутахассис клуб президенти Аурелио Де Лаурентис билан телефон орқали суҳбатлашиб, бельгиялик футболчига асосий таркибда жой кафолатлай олмаслигини айтган. Трансфер суммасини ҳисобга олиб (€ 25 млн), клуб президенти бу вариантдан воз кечди.
Аввалроқ Витсель "Эвертон" таклифини қабул қилиб, йилига 7 миллион евро маош олиши ҳақида хабар тарқалган эди.