Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футзал. Таиланд-2016 бошланмоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун "Фоурвингс Гранд Конвентион" меҳмонхонасида Таиланд-2016 турнирининг ташкилий ишлар бўйича йиғилиши ўтказилди.

Маҳаллий вақт билан 10:00да бошланган дастлабки тадбирда мусобақа формати, тақвим, жамоаларнинг учрашувларда фойдаланадиган либослари, маркетинг, медиа, тиббий масалалар, тартиб-интизом ва допинг назорати каби йўналишлар борасида маълумот берилди.

11:30да эса жамоалар шифокори ва массажчилари иштирокида алоҳида семинар бошланди. Унда ҳар бир футболчини мусобақа давомида соғлиги назорат қилиб борилиши ҳамда допинг назорати жиддий ўтказилиши таъкидланди.

12:00дан бошлаб эса жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Жамоамиз бош мураббийи Александр Петровнинг турнир бўйича фикрлари қуйидагича бўлди.

- "Олмалиқ" жамоаси ташкил этилганига икки йил бўлди. Жамоа ёш бўлишига қарамасдан кетма-кет икки йилдан буён чемпионликни қўлга киритяпти. Албатта жамоанинг бу қадар тез натижа беришига бош ҳомийимиз ОКМК раҳбариятининг ҳиссаси беқиёс. Комбинат раҳбари Александр Фарманов жамоага етарлича ғамхўрлик кўрсатмоқда. Турнир борасида айтадиган бўлсам, "Олмалиқ" шунчаки иштирок этиш учун келмаган. Жамоа иложи борича юқори натижалар учун курашади. Гуруҳимизда Эрон жамоаси фаворит. Аммо биз ҳам бу турнирда ўз салоҳиятимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.  

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 15:18, 14.07.2016.
Ўқилди: 4316 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.