Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас

Баҳо:
+ | -

Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас... Гапни нимадан бошлашни ҳам билмай турибман. Чунки, айтилмаган гап, ёзилмаган фикр қолмади. Биз севган, ардоқлаган севимли жамоамиз бўлмиш - "Навбаҳор"нинг ҳозирги ҳолатини кўриб, наҳотки биз шунга лойиқмидик деб ўйлаб қоламан. Юрагим куйиб кетябди. На йиғлашни биласан, на кулишни.

Жамоамизнинг ҳозирги аҳволи, таркибнинг 95% аъзолари клубдан кетишгани ҳақида эшитмаган мухлис қолмаган бўлса керак?! Ваҳоланки, ҳали мавсумнинг эндигина биринчи давраси якунланган эди, холос. Жамоани қайси футболчилар тарк этганини ёзиб ўтирмайман ва бу шарт ҳам эмас. Чунки, ҳар куни интернет сайтларида, хусусан "Lochinlar.UZ" сайтида ҳам бу хақда маълумотлар бериб борилмоқда. Хуллас, йил бошида таклиф этилган 18 та футболчининг 14 таси клуб билан хайрлашди ва жамоадан кетган 14 нафар футболчиларнинг барчаси, асосий таркиб ўйинчилари эканлиги ачинарли ҳол, албатта. 

Қизиқ, нега бунча кўп? Клубнинг янги мураббийи Равшан Бозоровнинг гапларини ҳали кўп эслаб юрадиганга ўхшаймиз. 70-80% футболчиларни сақлаб қоламиз деган мураббий, 90-95% жамоа аъзоларини қўлдан бой бериб бўлди. Тўғри, балки бунда Бозоровнинг айби йўқдир, балки шунга мажбур бўлгандир. Билмадиму, лекин, жамоани мураббий тузади бу томони ҳам бор!

Ҳар куни юрак ҳовучлаб ўтираман. "Навбаҳор"дан яна ким кетди экан деб! Аммо барибир биз қўрққан нарса юз берди. Йўқотишдан қўрққанларимизни йўқотиб бўлдик. Келди-кетдилар дастури якунига етадими ўзи? Қачон биз ҳам 5-6 йиллаб битта таркибда тўп сураркинмиз? Ўйлайвериб ўйимга етолмаябман. Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас!

Бугун бир қадрдон дўстимнинг никоҳ тўйи. Демоқчи бўлганим, мени икки хил кайфият қамраб олган. Дўстимнинг тўйи - хурсанд бўлишимга, севимли жамоамнинг кундан-кун кучсизланиб бораётгани эса - хафа бўлишимга сабаб бўлмоқда. На қувонишни биласан, на хафа бўлишни. Аввало шахсий ҳаётдаги гапларимизни бу ерга аралаштирганимиз учун узр. Аммо, нима қилайлик, мажбур бўлдик айтишга.

Ҳурматли Равшан Бозоров! 

Илтимос сиздан. Тезроқ бундай нохуш анъанага чек қўйинг. Наманганлик мухлисларнинг ҳам бағрига шамол тегсин!


Barcamaniа_2016 никли сайтимиз юзери

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 15:40, 15.07.2016.
Ўқилди: 6244 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.