Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

"Навбаҳор" Тошкентда “Бухоро” билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" клубининг хабарига кўра, жамоанинг Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилган йиғини 19 июл куни ниҳоясига етади.

Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик дам олиш эълон қилинади. Жамоанинг навбатдаги йиғини эса 21 июль куни Тошкентда бошланади. Пойтахтда олиб бориладиган машғулотлар давомида “Навбаҳор” иккита назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки ўйин 23 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказилади. Иккинчи учрашувни ўтказиш санаси эса 27 июлга белгиланган. Айни пайтда шу куни наманганликларга рақиб бўладиган клуб номига ойдинлик киритилганича йўқ. Бу ҳақда кейинроқ хабар бериб ўтилади. Иккинчи давра бошлангунга қадар мураббийлар машғулотларда қатнашаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, икки тарафламали ўйин ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Бугунги кунда кўпчиликни таркибга янги футболчилар қўшиладими деган савол қизиқтирмоқда.

Бу борада бош мураббий Равшан Бозоров қуйидагиларни билдириб ўтди: "Ҳозирда футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Келишувга эришилган ўйинчилар Тошкентда ташкил этиладиган йиғинда сафимизга қўшилишлари мумкин. Режага кўра жамоага уч нафар янги футболчини қўшиб олишни режалаштирганмиз. “Норин”дан таклиф этилган ўйинчилар орасидан бирига жавоб беришимиз ҳам мумкин. Бу таркибга келиб қўшиладиган янги футболчиларни ким бўлишига боғлиқ. Давралар оралиғида сафимизга қўшилган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни “Навбаҳор”да қолиши деярли ҳал этилди".

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:59, 15.07.2016.
Ўқилди: 3201 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.