РФИ ўйинчилар статуси қўмитасидан олинган ҳужжатларга кўра, "Ростов" 29 июлгача ҳужумчи Сардор Азмунни ўз сафига қўшиб ололмайди.
"Тақдим этилган маълумотларга кўра, Азмун айни вақтда 29 июлгача "Ростов"га қўшила олмайди.
Шу сабабли РФПЛга уни "Ростов" рўйхатидан ўтказиш вазифасини қўя олмаймиз. Қўйилган талаблар рад этилади", - дея жавоб беришди қўмитадагилар.
Футболчининг ҳуқуқлари ҳамон "Рубин"га тегишли. Ўтган икки мавсумни Азмун "Ростов"да ижарада ўтказган.
Ушбу ёзда Азмун ўзбошимчалик билан Қозон шаҳри клубини тарк этган ва "Ростов"нинг назорат учрашувида иштирок этган.