Ҳозирги кунда футболга ихтисослашган сайтларда, интернет тармоқларида энг кўп тилга олинаётган жамоа бу «Навбаҳор»дир. Мухлислар орасида хар хил дискуссиялар кетмоқда. Жамоа қандай ўйин кўрсатар экан, олий лигадан тушиб кетадими ёки олийда жон сақлаб қоладими мавзуларида муҳокамалар кетмоқда.
Ўзини ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хушнуд этиб жадвални юқорироқ қисмидан жой оладими? Тўғри, янги мураббий, янги раҳбарларни футболга бўлган ўз қарашлари бор. Ҳозирги кунда ҳаммага ҳам қийин, осон ишни ўзи йўқ.Оддий мисол тариқасида «Пахтакор»да ҳам шароит яхши эмас. Жамоа ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда иш юритмоқда. Биз ўзбек футболи мухлислари «Навбаҳор» раҳбариятига ва мураббийларига ишонамиз, бу инсонлар «лочинлар»ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетишади.
Ҳурматли наманганлик футбол ишқибозлари! Сизлар ҳам жамоани ҳозирги оғир кунда қўллаб-қувватлаб раҳбарият ва мураббийлар-у, футболчиларга яхши ниятлар қилиб фикр билдиринглар. Ахир улар юам сайтда ёзилаётган фикрлани ўқишмоқда.
«Навбаҳор» ўз номи билан «Навбаҳор»дир. Азиз ва ҳурматли раҳбарлар, мураббийлар штаби-ю, юрагида ўти бор футболчилар! Сизлар бир буюк футбол клуби аъзосизлар, бу буюк футбол клубини ашаддий футболни жону дилдан севувчи мухлислари бор. Бутун футболни севувчи ўзбек халқи сиз азиз жамоа аъзоларига ишонишади , буюк жамоани «синиб» кетишига йўл қўймайсизлар, деган умиддамиз!
Обид РУСТАМОВ
Тошкент шаҳри
Эсанов легионерга айланиши мумкин [3069]
Гави «Барселона»ни тарк этиши мумкин — икки топ-клуб қизиқмоқда [3007]
Ямал «Уэмбли»да 69 йилдан бери кузатилмаган ноёб натижани қайд этди [2370]
«Реал» Зидандан норози [2244]
Трент Александер-Арнольд «Реал»даги келажаги бўйича бир қарорга келди [2171]
Ўзбекистон - икки карра шахмат Олимпиадаси чемпиони! [2127]
"Бавария"даги рақобатдан "Реал" фойдаланиши мумкин [2024]
«Манчестер Сити» ҳимоячиси терма жамоада майдонга тушишдан бош тортди [1893]
Таҳлилчилар «Сити»нинг Премьер-лигадан чиқарилиш эҳтимолини ҳисоблади [1647]
«Манчестер Сити» футболдан бутунлай четлатилиши ҳам мумкин [1590]













