Кириш Регистрация

Мертезакер: "Жака - "Арсенал" учун идеал трансфер"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳимоячиси Пер Мертезакер яримҳимоячи Гранит Жаканинг "канонирлар" сафига қўшилишини АПЛда ғолиб чиқиш учун идеал трансфер деб баҳоламоқда.

"У билан шахсан танишмасман, аммо бу муҳим эмас. Ишонаманки, чиқишиб кетамиз, чунки у "Боруссия" М учун кўп ишлар бажарган ажойиб ўйинчи.

У немисчада яхши гапиради. Мен унга Англияга мослашишига ёрдам бераман ва майдонда оталиққа олмоқчиман.

У ҳақиқий етакчи. Бу айниқса яримҳимоячи учун жуда муҳим. У тўпни жуда яхши назорат қилади ва у билан нима қилишни яхши билади. Унинг ажойиб паси бор, у ўйинга темп бера олади. Менга унинг машғулотларда ва ўйинларда ўзини қандай кўрсатиши қизиқ. У жамоамиз учун идеал трансфер", - дейди Мартезакер.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:46, 19.07.2016.
Ўқилди: 2948 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.