Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Шукурали Пўлатов: “Иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қиламиз”

Баҳо:
+ | -

Куни кеча “Нефтчи” сафида Олий лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган ҳимоячи Шукурали Пўлатов клуб расмий сайти учун интервью берди. Футболчи интервью давомида Дукент йиғини ва навбатдаги давра борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

– Дукентда икки маҳалдан машғулот олиб бордик. Жамоада кайфият яхши деб айтиш мумкин. Йиғин давомида асосан жисмоний тайёргарлик бўйича ишладик. Мураббийларимиз жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлай олишди деб айта оламан.

– “Бухоро” жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйин борасидаги фикрларингиз қандай?

– Очиғи, тоғдаги оғир юкламали машқлардан сўнг “Бухоро”га қарши ўйинда иштирок этиш қийин кечди. Лекин фойдали баҳс бўлди. Секин-аста ўйин амалиётимизни тиклаб боришга ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса иккинчи давранинг дастлабки учрашувида “Бунёдкор”га қарши ўйинни ғалаба билан бошлаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Тўғри давранинг бошидаги рақибларимиз оддий жамоалар эмас. Лекин биз хар бир ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Бу бизнинг асосий вазифамиздир.

– Иккинчи давра аввалида Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Сардор Раҳмонов каби футболчилар жамоа сафига келиб қўшилди. Бу ўзгаришлар албатта “Нефтчи” фойдасига ишлаши аниқ. Тўғрими ?

– Фикрингизга қўшиламан. Сардор Раҳмонов ҳамда Акмал Холматовлар ўтган мавсумлар давомида “Нефтчи” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишди. Уларнинг ортга қайтиши фақат жамоамиз фойдасига ишлайди. Анвар Бердиевда эса тажриба катта. Уларни клубга келиши тўғри қарор бўлди.

– Ҳимоячи бўлишингизга қарамай, биринчи давранинг аксарият баҳсларида голлар урдингиз. Айниқса “Металлург” дарвозасига киритган тўпингиз мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди. Бундан буёғига ҳам сиздан мана шундай чиройли голлар кўрамизми?

– Албатта хар бир ўйинда мураббийлар, жамоадошларим ва мухлисларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Очиғи, мен учун энг муҳими жамоамизнинг ғалабалари ҳисобланади. Яришмайман, иккинчи даврада мухлисларимизни кўп хурсанд қилиш ниятидамиз, – деди Шукурали Пўлатов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интерьюсида.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:30, 22.07.2016.
Ўқилди: 3178 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.