Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Назорат учрашуви: "Олмалиқ" - "Обод" 5:2

Баҳо:
+ | -

«Олмалиқ» клуби "Бунёдкор" футбол академияси майдонида Тошкентнинг "Обод" жамоаси билан назорат ўйини ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда «Олмалиқ» 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учашувда илк гол пойтахт жамоаси вакиллари ҳисобига ёзилди. Сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни вужудга келтиришда ҳимоячилар бироз хатоликка йўл қўйишди. Бундан Жавоҳир Қаҳрамонов унумли фойдаланди. Дарҳол ташкил этилган ҳужумни жамоамиз аъзолари гол билан якунлашди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Сардор Расулов дарвозага йўллади. Биринчи тайм якунида ҳар икки жамоа биттадан пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоамиздан Евгений Гоголь пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, "Обод"дан Илҳом Комилов бу вазифани бехато бажарди. Иккинчи таймда ҳар икки жамоа бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Жамоамиз таркибида Кенжа Тўраев, Тимур Усмонов ва Диёр Туроповлар биттадан гол уриб жамоамизнинг йирик ғалабасига ҳисса қўшишди.

Учрашувда "Олмалиқ" қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Хуршид Мухторов, Саидкомил Акбаров, Евгений Гоголь, Ислом Иномов, Достон Абдураҳмонов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳир Пиримов, Дониёр Исмоилов, Сардор Расулов, Мўйдин Мамазулумов.

Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Умид Хонимқулов, Раҳматилло Бердимуродов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Муҳаммад Исаев, Диёр Туропов, Тимур Усмонов, Кенжа Тўраев, Арслонмурод Аманов, Руслан Вагапов, Шаҳбоз Жумабоев.  

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 12:03, 23.07.2016.
Ўқилди: 5096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.