«Зенит» клубининг яримҳимоячиси Аксель Витсель «Ювентус» клубига ўтишга розилик билдирди, деб хабар бермоқда Sport Mediaset.
Бельгиялик футболчи «Эвертон» клубининг яхшироқ таклифини рад қилиб, Италияга кўчиб ўтишга аҳд қилган. «Ювентус» Поль Погба ўрнини айнан Витцель билан тўлдирмоқчи ва унинг трансферига 24 миллион евро сарфламоқчи.
Ўтган мавсумда Витцель Россия чемпионатининг 29 ўйинида майдонга тушиб, 3та гол урган.