«Ювентус» ҳамон «Барселона» ярим ҳимоячиси Хавьер Маскеранога қизиқиш билдирмоқда.
"Corriere dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, туринликлар Поль Погбани «Манчестер Юнайтед» ёки «Реал»га сотса, 32 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаши мумкин.
Маскеранонинг ўзи «Ювентус»га ўтишга қарши эмас. Туринда у ўзининг одатдаги жойи — марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнаши мумкин. Маскерано сўнгги йилларда «Барселона» сафида ҳимоя марказида ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ «Ювентус» Неманья Матич («Челси») ва Мусса Сиссоко («Ньюкасл») номзодларини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабар тарқалганди.